Ваниҳоят: “Реал Мадрид” бош мураббийга эга бўлди

Мадриднинг “Реал” жамоаси раҳбарияти  Сантьяго Соларини бош мураббий лавозимига расман тайинлади. 42 ёшли мутахассиснинг мадридликлар билан шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Бир неча ҳафта олдин Солари “Реал” бош мураббийи лавозимидан озод этилган Хулен Лопетеги ўрнини вақтинча эгаллаган эди. Солари қўли остида “Қироллик клуби” 4 ўйин ўтказиб, барчасида зафар қучди.

Маълумот учун, “Реал” Испания чемпионати 12-туридан кейин 20 очко билан турнир жадвалининг 6-ўринидан жой олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!