Собиқ норвегиялик чанғиси Вибека Скофтеруд Норвегиянинг жанубий соҳилларидан бирида ўлик ҳолатда топилди. Агдер окгурининг полиция раҳбари шахсан ўзи ушбу воқеа юзасидан текширув ўтказган.

Маълум бўлишича, спортчи ярим тунда гидроскутерда аварияга учраган ва жасади эртаси кун туш вақтида мурдаси соҳилдан топилди. Вибекадан нарироқда гидроскутернинг топилгани, қўшимчасига унинг ушбу транспортда сайр қилишни ёқтириши шундай хулосага келишга сабаб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Вибека Скофтеруд 2010 йил Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги чанғи эстафетасида олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, унинг ҳисобида ЖЧларнинг олтин, кумуш ва бронза медаллари ҳам мавжуд бўлиб, спортчилик фаолиятини 2015 йили якунлаган эди. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98