Варан бир ойга сафдан чиқди
Мадриднинг “Реал” клуби франциялик ҳимоячи Рафаэль Вараннинг жароҳати борасида маълум қилди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Варан ўнг оёқ сон мушакларидан жароҳатланган. Шифокорларнинг айтишича унинг сафга қайтиши учун камида бир ой талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи Ла Лиганинг ўтган турида “Барселона”га (5:1) қарши баҳсда жароҳат олган ва биринчи бўлимдан сўнг захирага олинган эди.
Фикрлар