"Вашингтон"ни Стэнли кубогидан 1 қадам ажратиб турибди

Океан ортида миллий хоккей лигасининг бош соврини Стэнли кубоги учун ўтаётган беллашувда 4-серия ўз якунига етди. Хабарингиз бор, чемпионлик учун "Вашингтон кэпиталз" ҳамда "Вегас Голден найтс" жамоалари баҳс олиб боришмоқда. 

Дастлабки учрашувдаги мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган "пойтахтликлар" қолган беллашувларда ёрин ўйин намойиш қилишмоқда. Бугун бўлиб ўтган қарама-қаршиликда ҳам улар ўз майдонида 6:2 ҳисобида устун келиб, бош соврнир сари катта қадам ташланди. 

Ана энди жамоаларнинг сериялари бўйича ҳисоб 3:1 кўринишига келди ва келгуси баҳс "Вашингтон" жамоасининг ғалабаси билан якунланадиган бўлса, клуб ўз тарихида илк бор Стэнли кубогини боши узра баланд кўтаради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!