
“Вест Хэм” Антонио билан шартномани узайтирмоқчи
Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Майкл Антонио “болғачилар” билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. Аниқроғи, раҳбарият 26 ёшли футболчининг жорий мавсум кўрсатаётган ўйинларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда ва у билан шартномани узайтирмоқчи.
Маълумот учун, Антонио ушбу мавсум “Вест Хэм” сафида 33та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Ўз навбатида унинг бу ўйинлари “Челси” ва “МЮ” каби жамоаларнинг қизиқишини уйғотган.
Эслатиб ўтамиз, Антонионинг “Вест Хэм” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Аввалроқ "Вест Хэм" жамоа бош мураббийи Славен Билич билан ҳам шартномани узайтириши борасида хабар берган эдик.
Фикрлар