"Вест Хэм" Пеллегринини ишдан олишга шошилмаяпти, чунки...

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ҳозирча бош мураббий Мануэль Пеллегринини истеъвога чиқармоқчи эмас.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра агар бордию “болғачилар” ушбу мутахассис билан амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қиладиган бўлишса, бунинг учун унга 17 миллион евро товон пули тўлаши лозим.

Эслатиб ўтамиз, “Вест Хэм” АПЛнинг ўтган 4та турининг барчасида мағлуб бўлди ва ҳозирча мусобақа жадвалининг сўнгги ўрнидан жой эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!