"Вест Хэм" етакчиси Аҳмедовнинг жамоадошига айланиши мумкин

Футболчи бу борада шу ойдаёқ клубни тарк этишини айтиб ўтган, бироқ лондонликларда уни сотиш нияти йўқ. 

Жумладан "болғачилар" ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Шанхай СИПГ" томонидан австриялик футболчи учун билдирилган 35 млн фунт миқдоридаги таклиифини рад этди. 

Лондонликлар 2017 йил Димитри Пайе билан бўлган кўнгилсиз воқеалар такроралинишини исташмаяпти ва жамоа бош мураббийи Мануэль Пеллегрини 29 ёшли Арнаутович ҳақида қуйидагиларни гапириб ўтди:

"Марко яхши футболчи ва кўплаб жамоалар уни ўз сафларида кўришни исташади, лекин у ҳозирда "Вест Хэм" футболчиси".

Маълумот учун, Марко Арнаутович 2017 йил 25 млн фунт эвазига "Сток Сити"дан "Вест Хэм"га кўчиб ўтган эди ва жорий йилги мавсумда "болғачилар" сафида жами 18 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол киритди ва 2 бор шерикларини голли узатма билан таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!