Виллиан: Моуриньо агентим билан МЮга трансферим ҳақида суҳбатлашган

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Виллиан бир кун келиб "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо қўл остида ишлашни хоҳлаётганини айтиб ўтди.

- Фаолиятим давомида кўрган мураббийларимдан энг зўри Моуриньодир. Жамоада ажойиб муносабатларда эдик. Бугунги кунга келиб ҳам биз у билан дўстона алоқалардамиз. 

Баъзан ижтимоий тармоқлар орқали суҳбатлашиб турамиз. Жозе ростан ҳам юқори даражадаги мураббий ва унинг қўл остида тўп тепиш мен учун бахт эди. Умид қиламанки, бир кун келиб яна у билан бирга ишлайман.

"Юнайтед"га ўтишим ҳақида сўрасангиз, расмий таклиф юборилгани ҳақида хабарим йўқ, бироқ қандай музокаралар ўртамизда бор эди.

Айтиб ўтишим жоизки, Моуриньо агентимга менинг трансферимни амалга ошириш борасида бир неча бор айтиб ўтган. Аммо мен "Челси"да бўлганимдан мамнунман.

Менга ҳам, оиламга ҳам Лондонда истиқомат қилиш ёқади, - дея Виллианнинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!