"Вильярреал" хавбеки мавсумни А Серияда ўтказади

Испаниянинг "Вильярреал" клуби ярим ҳимоячиси Роберто Сориано "Торино" сафига келиб қўшилди.

Туринликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра "Торино" 27 ёшли футболчини "сариқ сув ости кемаси"дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олган.

Маълумот учун, Сориано "Вильярреал" шарафини 2016 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 73та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!