Винус ва Серена Уильямсдан регбичилар узр сўради

Астралия регби лигасида иштирок этаётган "Пенгуин" жамоаси аъзолари америкалик теннисчилар – Винус ва Серена Уильямсдан узр сўрашди.

Мавсум якунига бағишланган кечада жамоа аъзоларининг икки нафари оқ рангли кийим кийиб, териларини қўра рангга бўяшган ва қўлларига теннис ракеткаларини олиб суратга тушишган эди. Уларнинг бу суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди ва бир қатор мухлисларнинг жаҳлини чиқарди.

"Бизнинг ўйинчилар ҳеч кимни ҳафа қилишни ҳоҳлашмаган эди. Ва бу ишда улар ирқчиликка йўл қўйишмаган. Фақатгина улар ўзларининг спортдаги кумирларига ҳавас қилиб суратга тушишган. Нима бўлганда ҳам жамоамиз номидан Серена ва Винусдан узр сўраймиз", – деб хабар беради "Пенгуин" жамоа матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!