Виржил ван Дейк: Салоҳга шунчаки бироз омад етишмаяпти

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг сўзларига кўра мисрлик жамоадоши Муҳаммад Салоҳ тез орада яна ўзининг аввалги спорт формасига қайтади.

“Эндигина 7та ўйин бўлиб ўтди. Салоҳ ўз устида тинмай меҳнат қилмоқда. У ҳамон ўша ўша Салоҳ, фақат унга бироз омад етишмаяпти. Мен  бу борада умуман ҳавотирланмаяпман ва унга ҳам шуни тавсия қилган бўлардим. Биз ҳамиша Салоҳни қўллаб-қувватлаймиз, у эса “Ливерпул”га ёрдам беради. У “Челси”га (1:1) қарши ўйинда жуда қийналди, лекин бу ҳам футболнинг бир қисми”, - дейди голландиялик футболчи.

Маълумот учун, Салоҳ АПЛнинг ўтган 7та турида ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!