Виталий Кличко Австрияда шифохонага ётқизилган

  • 1 февраль, 2019, 16:00
  • 0
  • Бокс

Киев шаҳри мэри Виталий Кличко белидан олган эски жароҳати қўзғаганлиги сабабли шифохонага ётқизилди. У Австриянинг Санкт-Иоганн-ин-Тироль шаҳридаги клиникалардан бирида даволанмоқда. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Оксана Зиновьева LIGA нашрига маълум қилган.

Виталий Кличко Австрияда текширув ва реабилитация жараёнини бошдан кечирмоқда. Уни белидан олган эски жароҳати яна безовта қилган, – дейди матбуот котиби.

26 январ куни Кличко ушбу клиникага Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтказилган иқтисодий форумдан кейин олиб келинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!