Врсалько: Эҳтимол, Англия бизга етарлича баҳо бера олмади

Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Шиме Врсалько Англияга қарши (2:1) кечган ЖЧ–2018 ярим финал ўйинидан кейин ўз фикрларини айтиб ўтди.

“Ўйин қийин кечди, кўп куч сарфланди. Англия гол урганидан кейин ўйинга қайтиш осон бўлмади, аммо биз буни уддаладик. Эҳтимол, Англия бизга етарлича баҳо бера олмади, лекин биз майдонда ўзимизни кўрсата олдик. Бу энг асосийси”, – деди Врсалько.

ЖЧ–2018 финалида Хорватия терма жамоаси Франция билан тўқнаш келади. Беллашув 15 июль куни Москва шаҳридаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!