"Вулверхэмптон" яна бир рекорд даражадаги трансферни амалга оширмоқчи

CHERY AUTO

O Jogo тарқатган хабарга кўра, Англиянинг "Вулверхэмптон" клуби Хименес билан тўлақонли шартнома имзолашни режалаштирмоқда.  Мексикалик форвард "бўрилар" учун 38 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Tecno

Шундай бўлган тақдирда 27 ёшли футболчи "Вулверхэмптон" тарихидаги  энг қимматбаҳо харид бўлади.  Ўтган ёзда жамоа 18 млн фунт эвазига Адама Траорени сотиб олган эди.

Маълумот учун, Рауль Хименес жорий мавсум жамоа сафида 15 учрашувда майдонга тушди ва 4 та гол киритиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!