WSB: Ҳасанбой Дўсматов vs Темиртас Жусупов

 

The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида "С" гуруҳининг марказий учрашуви "Uzbek Tigers" - "Astana Arlans Kazakhstan" баҳсида ҳар икки жамоанинг энг тажрибали боксчилари 49 килограмм вазн тоифасида ўзаро тўқнаш келади.

Ҳасанбой Дўсматов бугунги кунда дунёнинг энг яхши боксчиси, Олимпия чемпиони, Осиё чемпиони каби юксак ютуқларга эришган. Ҳасанбой  ўзбек боксининг ҳақиқий юлдузи, жаҳон ареналарида ҳам унинг мавқеи жуда баланд.

Ҳасанбой "Uzbek Tigers" аъзолари ўртасида WSB турнирида қатнашиш бўйича яққол етакчи ва энг тажрибали боксчидир. Андижонлик боксчимиз шу кунга қадар жами 12 та жанг ўтказиб шуларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган.

Ҳасанбойнинг бўлажак жангдаги рақиби Темиртас Жусупов "Astana Arlans Kazakhstan" жамоасининг тошкентга келадиган таркибида WSB турнирида қатнашиш борасида катта тажрибага эга бўлган аъзоси. Олимпия чемпиони бўлишни орзу қилаётган Темиртас 2014 йилдан буён худди Ҳасанбойдек 12 та жангда рингга чиққан. Фақат у саккизта жангда ғалабага эришган.

Ҳасанбой ва Темиртас ўтган йилги мавсумда бир бора куч синашган ва унда ўзбек боксчиси рақибини мағлубиятга учратган.

1 апрель куни бўладиган жанг қозоғистонлик боксчи учун реванш вазифасини ҳам ўтайди. Бироқ, мутахассислар бу баҳсда Дўсматовнинг имкониятини юқори баҳоламоқда.

 

 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!