Ўзбекистон терма жамоаси учун жиддий йўқотиш

CHERY AUTO

"Ризеспор" тиббиёт маркази доктори Ҳасан Турут "Гёзтепе"га қарши беллашувда жароҳат олиб, ўйинни давом этира олмаган футболчи Хусниддин Алиқуловнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берди. 

Tecno

"Ҳимоячимиз Aliqulov 19 январда "Гёзтепе"га қарши ўйинда чап тиззаси қайрилиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Ўтказилган кўрик натижасига кўра, футболчида чап тиззада ACL (олдинги кесишма боғлам) узилиши, Паттеллар Сублухатио (тизза қопқоғининг ярими чиқиши" ба унга боғлам бўлган МПФЛ ( тизза қопқоғи бойлами) шикастланиши. Шунингдек, ҳам ички ва ташқи менсикда йиртилиш, қон кетиш ва шиш аниқлаб. жарроҳлик амалиёти ўтказишга қарор қилинди. 26 ёшли ҳимоячининг майдонга қайтишининг тахминий муддати 6-9 ой вақт олиши мумкин", - деди клуби витсе-президенти ва Соғлиқни сақлаш комиссияси раиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!