Гвардиола "Будё-Глимт"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?
УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичи 7-тури доирасида "Манчестер Сити" сафарда ""Будё-Глимт"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола мағлубиятга қуйидагича изоҳ берди:
“Мен улар қандай кучли жамоа эканини яхши биламан, уларни ҳеч қачон кам баҳоламаганман.
"Будё-Глимт" ўтган мавсум Европа лигасида ярим финалга чиққан, бу ҳали ҳам ёдимизда. Шунингдек, муҳим футболчиларимиз жароҳат олган эди. Биз майдонда 11 кишига қарши 10 киши бўлиб курашдик.
Энди эса кейинги "Вулверхэмптон" ва "Галатасарай"га қарши баҳсларда ўйин динамикасини ўзгартиришимиз керак”, — деди мураббий.
Маълумот учун, айни пайтда "Сити" Европа Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 13 очко жамғариб, 7-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар