Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига 3 нафар ёш футболчи чақирилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб келди. Йиғинга асосан маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилмоқда.
Шунингдек, бош мураббий Фабио Каннаваро Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари — Сардор Баҳромов, Беҳруз Каримов ҳамда дарвозабон Самандар Муратбаевни Дубайдаги йиғинга чақирди.
Мазкур йиғин 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, миллий терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилмоқда.
Маълумот учун, "Оқ бўрилар" "FIFA Series 2026" турнири доирасида Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла терма жамоаларига қарши майдонга тушади.



Фикрлар