XXI аср
Ads

Футбол мухлислари жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги ҳар қандай учрашувни ўзгача қизиқиш билан томоша қилишади. Айниқса ўтган йиллар давомида “Эл клсико” деб аталмиш тўқнашув қайсидир маънода Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги қарама-қаршиликка ҳам айланиб кетди. Бироқ бу мавсумдаги илк тўқнашувни Месси жароҳати сабабли ўтказиб юборган бўлса, Роналду анча илгарироқ ёзда “Ювентус”га йўл олган эди. Шу сабаб мухлислар ушбу юлдузларсиз “Эл класико”ни томоша қилишди ва ўзларига янги “қаҳрамонлар”ни кашф этишди.

coutinho & suarez

Тарихга назар солсак, Касильяс тез-тез “Барселона”га қарши ўйин ўтказар эди, аммо ҳар доим ҳам қаҳрамон бўлармиди? Икер голлар ўтказиб юборган ва ютқазган вақтлари ҳам кам эмас ва ҳаттоки, энг муҳим паллада хато қилган вазиятлари ҳам йўқ эмас. Алвес ва Марсело эса бошқа футболчиларга қараганда кўпроқ “энг даҳшатли” “Эль класико”ларда қатнашган. Аммо улар эсда қоларли вазиятларни кам амалга оширган.

Гап ҳар доим фақат голларда бўлмаган. Шундай экан “Эл класико” тарихидаги энг яхшиларни топишга уриниб кўрамиз. Бензема “Эл класико”да 8 та гол урган, аммо уларнинг барчаси муҳим ва ғалаба олиб келмаган. Камдан кам ҳолларда Каримни қаҳрамон дейиш мумкин. Фигу ва Пике, Модрич ва Кроос, ҳаттоки Неймар XXI асрдаги “Эл класико” тарихига киришади.

Бироқ асосий қаҳрамонлар сифатида бошқа футболчиларни танладик. Гарчи баъзи ҳолларда уларни алоҳида ажратиш жуда қийин бўлса ҳам. Аммо сиз азиз ўқувчилар бу борада ўз фикрларингизни билдирган ҳолда бизга ёрдам берасиз деган умиддамиз.

12-ўрин. Роналдо

ronaldo_2

Ўтган асрда бразилиялик футболчи “Барселона”да ажойиб фаолиятини ўтказган. Унинг ўзгача тажрибаси “Эл класико” ажралиб турган, фақатгина “Реал” либосида. Унда Луиш Фигу сингари тарих бўлмаган. Барселона ва Мадридда Роналдо бирдек севилган. Бразилиялик футболчи Ла Лигада “Барселона”га қарши ўтган ўйинларда 4 гол киритган. Бу ўйинларнинг ҳар бирида “Реал” очко ишлаган – 2 ғалаба ва 2 дуранг. Ҳаттоки, бошқа ўйинларда Роналдо “қироллик клуби”нинг Испания чемпиони бўлишида катта ёрдам берган, бироқ “Барселона” билан бундай бўлмаган. 

11-ўрин. Самуэль Это'О

EtaO-Barcelona

“Реал”га ўтишдан бош тортган африкалик футболчи “Барселона” билан доимо рақибга катта муаммо туғдирган. Роналдо шунча ўйин ва вақт бўлмаганда “Эл класико”лар тарихига кирмаган бўларди. Ўз даврида шундай натижа билан Тьерри Анри ҳам ажралиб турган бўларди. Бироқ Это'О тўртта ўйин ўтказган бўлсада, улардан учтасида “Барселона” билан ишончли тарзда зафар қучган ва ҳаттоки, иккитасида йирик ҳисоб қайд этилган.

10-ўрин. Луис Суарес

Луис Суаресда “Эл класико”да 13 гол бор, аммо испаниялик футболчи барча голларини XX асрда киритган. Уругвайлик Суарес эса “Эл класико”га яқинда келган.  У ўтказилган 7 ўйиндан учтасида ўз жамоасининг ғалабасига голлари муносиб ҳисса  қўшган – 2:1, 0:4 ва 0:3. “Сантьяго Бернабеу”да Суарес “Реал”га ашаддий рақиб эди. 

9-ўрин. Серхио Рамос

Жанжалкаш, қўпол, қаттиққўл Рамос янги аср “Эл класико”сининг энг таниқли футболчиларидан. Серхио Месси бошчилигидаги “Барселона”га қарши ўйинлардаги тўполонларда тез-тез кўзга ташланади. Лионелда мағлубиятдан кўра, ғалаба кўпроқ. Кўп ҳолларда Рамоснинг хатосидан унумли фойдаланади. Шундай бўлсада, испаниялик футболчи “Эл класико”да тўрт марта боши билан гол урган. Гарчи ҳимоячи бўлсада, натижаси жуда яхши. Энг муҳими “Барселона”га қарши ўйнашни ёқтиради.

8-ўрин. Карлес Пуйоль

Puyol

Ҳеч ким у кетганидан кейин “Эл класико”да шу вақтгача кўп гол ўтказиб юборган дарвозабонларни кўрмаган бўлса керак. Ҳаттоки, Касильяс ҳам “Барселона” қарши ўйинларда шунча муваффақиятли учрашувларни йиға олмаган. Аммо Пуйоль “Барселона”ни қанотида ва марказида ўйнашни ўзлаштирди. Кучли ўнталикка кириб, кўпчилик учун ушбу қарама-қаршиликнинг “тирик афсонаси”га айланди. Нафақат каталон клуби учун, балки бутун испан футболи учун ҳамдир. Адолатли ва жанговар ҳимоячи “Реал” устидан қозонилган йирик ғалабаларда иштирок этган. Шу жумладан “Сантьяго Бернабеу”даги тарихий ғалабада (2:6) Пуйоль голлардан бирига муаллифлик қилган.

7-ўрин. Андрес Иньеста

Каспер лақабли кўзга ташланмас, вазмин футболчи “Барселона” мактабига тушгандан кейин ҳар доим “Эл класико” қаҳрамонига айланмаган. 30 га яқин баҳсларда Иньеста голлар кам урган бўлсада, голли узатмалар бўйича рекордчи ҳисобланади. У “Реал”га қарши ўйинларнинг барчасида ўйин структурасида муҳим рол ўйнаган.

6-ўрин. Зинедин Зидан

zidane

Франциялик футболси “Эл класико”да ҳам футболчи ва ҳам мураббий сифатида зафар қучган. Бу ажойиб натижа. Бунгача кўплаб “Барселона” ёки “Реал”ни бошқарган таниқли мураббийлар ҳам ушбу натижани қайд эта олишмаган. Зинедин 20 га яқин “Эл класико”да қатор кўзга кўринган ғалабаларни қайд этган. “Реал”нинг бошқа кўплаб юлдузлари фақатгина ғалаба қозонмаган, “Барселона”дан мағлуб ҳам бўлган, аммо бу ерда ушбу дуэл учун “афсонавий фигура” муҳим аҳамиятга эга.

5-ўрин. Роналдиньо

Ҳа, у “Эл класико” тарихида бошқалардан кўп ўйин ўтказиш бўйича рўйхатга кирмайди. Роналдиньо “Реал” дарвозасина Уго Санчес, Саморано ёки Бензема “Барселона” дарвозасига киритганчалик кўп гол урмаган. Аммо Роналдиньо – ушбу қарама-қаршиликнинг ажойиб қаҳрамони. Баъзан “Сантьяго Бернабеу”да рақибни жуда қийин аҳволга солиб қўя олган. Роналдиньо ўз номини “Эл класико”лар тарихида 4 ўйинда кетма-кет 5 гол уриб, ажойиб натижа қайд этган. Фақатгина Роналду 6 ўйинда 7 гол киритиб, бу борада етакчига айланган.

4-. Рауль Гонсалес

Ушбу футболчи Испания чемпионатларида “Барселона”га 11 та гол урган. Яна тўртта голги турли турнирларда киритган ва “Эл класико”лар тарихий рўйхатида тўпурарлик борасида учинчи ўринни банд этган. Ушбу рўйхатимизда эса тўртинчи. Раул билан “Реал” ҳар доим “Барселона”ни мағлуб этмаган, бироқ у бор вақтларда кўпроқ устунликка эаг чиққан. Ҳужумчи янги асрла тўрт марта Ла Лигани ютган, айнан янги асрда у “Барселона”ни 4:2 ёки 4:1 ҳисобларида мағлуб этган ўйинларда гол урган.

3-ўрин. Хави Эрнандес

“Барселона” янги ўйин услубининг ажойиб ижрочиси. Роналдиньосиз у прессинг қила олган. Хависиз “тики-така” туғилмаган бўларди. Ҳаттоки, Иньеста ҳам шунча вақт Эрнандес ва Гвардиола сингари тўпга эгалик қила олмаган. Хавига “Эль Класико”даги рекордни янгилаш учун битта ўйин етмаган. Бу борада “Реал” футболчиси Мануэл Санчес 43 ўйин билан етакчилик қилади. Хавида 42 ўйин. Бироқ у “қаймоқранглилар”га қарши ўйинларда бетакрорлиги билан ажралиб турган ва ушбу рўйхатга киритга тўлиқ ҳақли. “Барселона”нинг сафарда 2:6 ҳисобида ғалаба қозонишида унинг 4 та голли узатмаси муҳим роль ўйнаган. Шунчаки, ажойиб!

2-ўрин. Криштиану Роналду

Cristiano-Ronaldo-

Хорижлик футболчининг XXI асрда “Эл класико” тарихининг муҳим бир қисми бўла олгани жуда ҳайратланарли. Аммо Роналду “Барселона”га 18 та гол уриш учун етарли даражада “Реал”да ўйнади. Афсонавий Ди Стефано билан қиёслаганда Альфредо Примерада “Барселона”га 14 гол урган. Португалиялик футболчида 9та. Фарқи Ди Стефано 20 асрда эришган. Бу ерда эса Роналдунинг “Эл класико”даги қаҳрамонлиги ҳақида гап кетмоқда. Роналду “Реал” “Барселона”га қарши 30 ўйиндан 14 тасида мағлуб бўлган. Яна 8 ғалаба ва 8 дуранг бор. Бу унинг хизмати. Мағлуб бўлган ўйинларда ҳам голлар урган, аммо тез-тез айнан Криштиану “Реал”ни қутқариб қолган.

1-ўрин. Лионель Месси

Messi

Барча даврларнинг рекордчиси. 38 ўйинда 26 гол ва 14 ҳаммуаллифлик. “Реал”га қарши ўйинларда 17 ғалаба, 12 мағлубият ва 9 дуранг. Мануэль Санчис, Хенто ва Хави “Эл класико”да аргентиналик футболчидан кўра кўпроқ ўйин ўтказган, аммо XXI асрда ва ушбу қарама-қаршиликнинг бутун тарихида “қирол” сифатида айнан Лионель эътироф этилади. Роналду ҳам ажойиб натижалар кўрсатган, аммо голлар бўйича иккинчи ўринда у. Бироқ Лионель голлари сонига 30 тагача етказиб олиши мумкин. Бу натижа 21 аср сўнгги қадар такрорланмаслиги ҳам мумкин. Бу фақатгина тахмин холос. Қолганини вақт кўрсатади.

soccer.ru