Хабиб Нурмагомедов илк ҳимоя жангига тайёргарликни бошлади
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилиш учун тайёргарликни бошлади. У бу камарни баҳорда америкалик Эль Яквинтани мағлуб қилиб қўлга киритган эди.
Россиялик спортчининг илк ҳимоя жанги 2018 йил охирига қадар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур жангда унга рақиб бўлиши мумкин бўлган спортчилар орасида ирландиялик Конор Макгрегор ҳам бор.
– Ҳа, мен тайёргарликни бошладим, – дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради ТАСС нашри. – Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпмане. Жароҳат йўқ. Эрталаб ва кечқурун қаттиқ меҳнат қиляпман. Якшанбадан ташқари ўзимга дам бермайман.
Фикрлар