Хабиб Нурмагомедовга гонорари қайтарилди, бироқ ҳаммаси эмас

Невада штати атлетик комиссияси россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедовга ирландиялик Конор Макгрегор билан бўлган жанг учун гонорарнинг ярмини қайтарди, дея хабар берди MMAJunkie нашри. Бироқ ҳар икки жангчининг вақтинчалик дисквалификацияси комиссиянинг кейинги 10 декабр куни бўладиган йиғилишига қадар узайтирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, UFC турниридаги жангдан сўнг Нурмагомедов октагондан ошиб ўтиб, Макгрегор жамоаси вакилларига ҳужум қилган. Россиялик спортчи ирландиялик спортчининг жиу-житсу бўйича устози билан муштлашган. Бу вақтда эса Хабиб жамоасидаги бир нечта жангчилар октагонга кириб, Макгрегорга ҳужум қилган.

Бу тўқнашувга қадар ирландиялик жангчи рақиби ва унинг оиласини бир неча марта ҳақорат қилган. Бундан ташқари Конор Нурмагомедовнинг миллатига ва динига нисбатан ҳурматсизлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!