Халк сафга қайтган баҳсда “Шанхай СИПГ” ғалаба қозонди
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Хитой Супер Лигасида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси бу турни сафарда “Яньбянь” клубига қарши ўтказди.
Ҳозиргина якунига етган баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди. Одил ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Дарвоқе, клуб бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш хамда ҳужумчи Халкнинг дисквалификацияси тугаб, сафга қайтганини айтиш жоиз.
Хитой Супер Лигаси. 17-тур
“Яньбянь” – “Шанхай СИПГ” 1:3
Голлар: Иль-Со Хванг(86) – Элкесон(8), Ву Леи(84), Халк(90+5).
Фикрлар