Англиянинг “Халл Сити” клуби раҳбарияти Леонид Слуцкини истеъфога чиқаргач, унинг ўрнига янги бош мураббий тайинлади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича энди “йўлбарслар”га "Саутгемптон" ҳамда "Рединг" жамоаларидаги фаолияти билан танилган Найжел Эдкинс устозлик қилади. Берилган маълумотларга қараганда томонлар ўзаро 1,5 йиллик шартнома имзолашган.

Эслатиб ўтамиз, “Халл Сити” жорий мавсум Чемпмионшипда ўтган 20та турда 19 очко тўплаган ҳолда 20-поғонада бормоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98