Халқаро оғир атлетика федерацияси 5 нафар спортчини мусобақалардан четлатди

Допинг билан боғлиқ қоидани бузгани учун Халқаро оғир атлетика федерацияси  5 нафар спортчини мусобақалардан кетлатди. 

Улар орасида жорий йили Бирдамлик ўйинларида 53 кг.гача бўлган вазн тоифасида зафар қучган ҳиндистонлик Санжита Хумукшама, вазни 105 кг.гача бўлган полвонлар баҳсида 2016 йили ёшлар ўртасидаги Европа чемпионлигини қўлга киритган испаниялик Марко Веласко, Молдова вакили Юрий Дудогло, 2017 йили Анахаймда ўтган жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби таиландлик Витунг Мингмун, шунингдек, озарбайжонлик Анастасия Ибрагимли қайд этилган. 

Ушбу спортчиларга айнан қайси санагача мусобақалардан четлатилгани борасида аниқ қарор эълон қилинмаган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!