Халқаро спорт юристлари "Бунёдкор" клубига ташриф буюришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун, 21 февраль куни, “Бунёдкор” футбол клуби офисига спорт соҳасидаги халқаро юристлар ташриф буюришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Швейцариянинг “Нидерер Крафт унд Фрай” ҳамда Англиянинг “Хоган Лавеллз” халқаро юридик компанияларининг вакиллари билан учрашувда “Бунёдкор” раҳбарияти айни шу кунларда клуб олдида турган энг долзарб масалалар бўйича таҳлил ва муҳокамалар олиб борди. Кун тартибидаги энг асосий масала – “қалдирғочлар”нинг остонамизда турган янги мавсумни Суперлигада муваффақиятли ўтказиб олишларига бағишланди. Бу учун клуб қандай чоралар кўриши зарурлиги ўрганиб чиқилди. Халқаро бой тажрибага эга юристлар бу борада “Бунёдкор”га, ФИФА тасдиғидан ўтган регламентлар ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ҳамда ФИФА уставидан келиб чиқиб, ўзларининг керакли таклиф ва маслаҳатларини тақдим этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!