Хамес "Бавария"га керак эмас
Немис ОАВ тарқатган хабарларга кўра, “Бавария” раҳбарияти “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи эмас.
Бундан ташқари немис клуби бу футболчини қишки трансферлар мавсумида қўйиб юбормоқчи. Бироқ унинг амалдаги ижара келишуви мавсум якунига қадар мўлжалланган. “Бавария” яқин вақт ичида унинг ўрнига бошқа ҳужумкор ярим ҳимоячи олиб келишни режалаштирмоқда.
Фикрлар