“Барселона” Англия терма жамоаси юлдузи билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" "Ньюкасл" қанот ҳужумчиси Энтони Гордон билан шартнома имзолади.

Инсайдер Фабрицио Романонинг айтишича, 25 ёшли инглиз билан шахсий келишув шартлари тўлиқ келишилган. "Барселона" аллақачон "Ньюкасл" билан шартнома тузиш бўйича расмий музокаралар олиб бормоқда.

Қайд этилишича, Каталония клуби "Бавария" ва ҳали ҳам Гордонни қўлга киритишга уринаётган бир қатор АПЛ клубларини ортда қолдириш учун трансферни имкон қадар тезроқ якунламоқчи.

Маълумот ўрнида, 2025/2026 йилги мавсумда Гордон жами 46 та учрашувда 17 та гол ва 5 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!