Хамес "Бавария"ни тарк этади
“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жамоани тарк этади, дея хабар беради Sky Sports нашри. У келаси мавсум янги бош мураббий Нико Ковачнинг режаларига кирмаган.
Колумбиялик футболчи “Бавария” сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг ижара шартномаси 2019 йил ёзида якунига етади.
Футболчининг трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли. Ҳозирда Хамес хизматларига Лондоннинг “Челси” ва “Арсенал” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар