Хави ва Роберто Мартинес – Испания терма жамоаси бош мураббийлигига номзод

  • 04 Jul 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания футбол федерацияси ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг бош мураббий Фернандо Йерронинг ўрнига муносиб мутахассис қидиришни давом эттирмоқда.

Tecno

Навбатдаги номзодлар қаторида “Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес ҳамда испаниялик машҳур мутахассис Роберто Мартинеслар бор.

Таъкидлаш лозимки, 38 ёшли Хави айни дамда Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият олиб бормоқда. У аллақачон мураббийлик лицензиясига эга ва 2019 йилнинг 1 январидан Қатар клубини бошқариши кутилмоқда. Роберто Мартинес эса айни дамда Бельгия терма жамоасини бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ушбу лавозимга Кике Санчес Флорес, Луис Энрике, Мичел, Пако Хемес ҳамда Кике Сетьен каби мутахассисларнинг ҳам номзоди борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!