Хорватия – Дания учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди

CHERY AUTO

Бироз аввал жаҳон чемпионати нимчорак финал доирасидан ўрин олган Хорватия ҳамда Дания терма жамоалари ўртасидаги беллашув ўз якунига етди. Мусобақа ташкилотчилари анъанавий тархда ўтказиб келинадиган ўйиннинг энг яхши футболчиси номини ҳам эълон қилишди. 

Tecno

Унга кўра, гарчи мағлуб жамоадан бўлса ҳам, Дания терма жамоаси посбони Каспер Шмейхель "Ўйиннинг энг яхши футболчиси" совринига эга бўлди.

Каспер баҳс давомида дарвозаси томон берилган 7 аниқ зарбанинг 6 тасини бартараф қилди. Қолаверса, эксрта-таймнинг 116-дақиқасида Лука Модрич томонидан амалга оширилган 11 метрлик жарима зарбасини, пенальтилар сериясида эса 5 зарбадан 2 тасини бартараф этишга муваффақ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида 1:1 ҳисоби қайд этилгач, пенальтилар сериясида Хорватия терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!