Яҳё Имомов Тошкент Гран-приси бронза медали соҳиби

Пойтахтимизда ўтказилаётган дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги куни ҳам ўзининг ҳал қиулвчи палласига яқинлашмоқда.

Айни пайтда -90 кг вазн тоифасидаги полвонлар медаллар учун татамига кўтарилишмоқда. Ушбу вазн тоифасининг бронза медали учун ўтказилган баҳсда ҳамюртимиз Яҳё Имомов қозоғистонлик Ислам Бозбаевга қарши баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган баҳсда спортчимиз рақибидан иппон баҳоси эвазига устун келди ва бронза медални қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!