Яккакурашчи Шоҳруҳ Холмуродов 19 август куни навбатдаги жангини ўтказади

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси ўзбекистонлик Шоҳруҳ Холмуродов ўзининг навбатдаги жангини Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказади.

19 август кунига режалаштирилган “Super Chempion” турнирида ҳамюртимизга мезбон спортчи Идувба рақиблик қилади.

Айни дамда спортчимиз Таиландда мазкур жангга қизғин тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу спортчи шу вақтга қадар 7 марта рингга чиқиб, 5 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ дастлаб профессионал жангларини муай-тай спорт турида бошлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!