Жамшид Саидов: "Очиғи, ўйин ҳақида айтадиган деярли гап йўқ. Бизни майдалаб ташлашди"

Суперлиганинг 25-турида "Қизилқум" "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Очиғи, ўйин ҳақида айтадиган деярли гап йўқ. Бизни худди ёш болалардек енгишди. Майдалаб ташлашди. Тўлиқ, барча вазиятларда ютқаздик. Изоҳсиз. 

- Жамолиддин Убайдуллаевнинг ўйинида хатолар кузатилди.

- Бутун жамоа жуда ёмон ўйин кўрсатди. Ҳеч кимни алоҳида кўрсатиб бўлмайди. Ҳаммамиз ютқаздик. Кимнидир алоҳида айбдор қилмоқчи эмасман.

- Суперлигадаги иштирокингиз ҳақида фикрингиз?

- Яна бир тур бор. Ҳозир нимадир деб айта олмайман. Ҳаммасини кўриб турибсиз. Охиригача курашамиз.

- Илҳомжон Ваҳобов нега майдонда эмас эди?

- У оилавий муаммолари сабабли бугунги баҳсни ўтказиб юборди.

- Захирадан тушганлар ўйинга таъсир қилмадими?

- Ваҳоланки, биз схемани ўзгартирдик ва тўп ҳам киритдик. Кейин ҳимоядаги хатолар сабабли голлар ўтказиб юбордик. Жуда ёмон ўйнадик.

- Янги мавсумда кимларни олиб қолмоқчисиз?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳозир нимадир дейишдан фойда йўқ. Чемпионатни тугатгач, ҳаммаси маълум бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!