Яккакурашчи Шоҳруҳ Холмуродов рақибини муддатидан олдин мағлуб қилди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Шоҳруҳ Холмуродов кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини нокаут билан тамомлади.

Муай тай бўйича “Super Chempion” промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинган турнир доирасида мезбон спортчи Идувбага қарши рингга кўтарилган спортчимиз муддатидан олдин зафар қучди.

Бироз аввал менинг Хитойдаги жангим маълум сабабларга кўра бекор қилинган эди. Шундай кейин мени ушбу турнирга қўйишди. Анча вақтдан бери шу ерда тайёргарлик олиб бораётганим боис қийинчиликлар деярли бўлмади. Насиб қилса, келаси ойда навбатдаги жангим бўлиб ўтади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади. Олдинда йирик турнирларда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилишни режалаштирганман, – дейди Шоҳруҳ SPORTS.uz интернет порталига.

Эслатиб ўтамиз, профессионал жангларини муай-тай спорт турида бошлаган Шоҳруҳ шу вақтга қадар 7 марта рингга чиқиб, 5 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!