Яккакурашчиларимиз профессионал фаолиятларини ғалаба билан бошладилар

Аралаш яккакураш жанг санъатлари усталари ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғаниев ва Абдулбосид Йўлчиев профессионал фаолиятидаги жангларини муваффақиятли бошлаб олишди.

Санкт-Петербург шаҳрида ташкил қилинган “Metamorfoza Fihting Championship” турнирида ўзларининг дебют жангларини ўтказишди.

yakkakurash

Тажрибали ММА жангчиси Максим Қўлдошев мураббийлиги остида машғулотлар олиб борган Ҳусниддинга илк тўқнашувда россиялик Андрей Трифонов рақиблик қилди ва қизиқарли жангнинг 1-раунд иккинчи дақиқасида техник нокаут билан ҳамюртимиз ғалаба қозонди.

Абдулбосид эса дебют жангини қирғизистонлик Марат уулу Жакшиликка қарши ўтказиб, 2 раунд якунига кўра, рақибидан очколар бўйича устун келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!