Япония – Ўзбекистон учрашуви қандай ўтди? (Шарҳ)

Бир неча дақиқа олдин Осиё Кубоги-2019 "F" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон ўйини якунланди. Учрашувда ҳамюртларимиз имкониятни бой беришди. 

Қуйида учрашув шарҳи билан танишишингиз мумкин.

Учрашувни ҳар икки мураббий асосий таркибнинг айрим ўйинчиларисиз бошлашди. Эктор Купер 3 нафар етакчимизни захирада қолдирган бўлса, Хажиме Мориясу бир йўла 7 нафар асосий футболчини алмаштирди.

Баҳс ҳам шунга яраша эҳтиёткорано бошланди. Жамоалар навбати билан устунликка эришишди. Биринчи таймнинг ярмигача ҳавфли вазиятлардан дарак йўқ эди. Японияликлар ҳам бизникилар ҳам ҳар икки дарвоза олдида нималардир қилишга ҳаракат қилишди. Бироқ аниқ зарба йўқ эди.

40-дақиқада Элдор Шомуродов аввалги учрашувларда бўлгани каби бир неча футболчи орасидан ўтиб, гол урди.

photo_2019-01-17_19-51-35

43-дақиқада Ёшумори Муто ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозага киритиб, мувозанатни тиклади. Муто гол ураётган паллада Фозил Мусаев уни ёпа билмади.

Иккинчи бўлимни ҳамюртларимиз яхши бошлашди. Аниқ бўлмаса-да, кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Бироқ гол уриш японларга насиб этди.

58-дақиқа Шиотани кучли зарбаси билан Игнатий Нестеров дарвозасига тўп киритди. Гол урилаётган пайтда Фозил Мусаев жароҳат олиб майдонда ётганди. Ислом Тўхтахўжаев қўлини кўтариб, рақиблар тўпни чиқариб юборишини сўраганди. Лекин улар гол уришди.

photo_2019-01-17_20-02-47

Орадан кўп ўтмай, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ва Фозил Мусаев ўрнига Азизбек Турғунбоев, Марат Бикмаев ҳамда Сардор Рашидов майдонга тушди. Ўз навбатида, японияликлар таркибида ҳам бир нечта ўзгаришлар амалга оширилди.

86-дақиқада чап қанотдан ўнг томонга оширилган тўпни Даврон Ҳошимов кучли зарба билан дарвозага тепди. У йўллаган тўпни рақиб посбони қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Қолган вақт мобайнида қанча ҳаракат қилмайлик, ҳисобдаги мувозанатни тиклай олмадик. Натижада, Япония гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Эктор Купер шогирдлари эса 2-поғонани банд этишди. Энди 21 январь куни шу стадионда Австралия билан ўйнайдиган бўлдик.

ФАКТ! Биласизми? Ўзбекистон Япония дарвозасига биринчи гол киритган ўйинларда мағлуб бўлмаганди. Аммо бу гал "ўхшамади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Эльмира
18/01/2019 15:28
Nima bo'lgandayam, oldinga intilish kerak, ko'proq o'z ustidan ishlash kerak. Omad
Акмал Акрамов
17/01/2019 20:27
Ха энди япон кучлида шунчали уйин килиб бердиям баллар гап йук буловради
Avaz Mamadaliev
18/01/2019 15:30
В каких клубах играют игроки сборной Японии?
Shavkat Tursunov
18/01/2019 14:27
Biror martta ham Avstraliya gor urmaganmiz oma lekin.
&
Messi
18/01/2019 14:26
Енди Австралия хам ютади...
Davronbek Mamadiyev
18/01/2019 11:55
Gap yuq Eldor
&
Mirkamol
17/01/2019 21:10
Mag'lubiyatdan fojea yasamaslik kerak.Hammasi oldinda hozirgi jamoa Avstraliyadan o'ta oladi.
Акмал Акрамов
17/01/2019 20:31
Худо хохласа хаммасини яхши булади
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
17/01/2019 20:30
Endi o‘yin bundan xam kuchli jamoaga to‘g‘ri keldik, axvolimiz qiyin yana osiyo chempionati bilan xayrlashmasak bo‘lgani.
Акмал Акрамов
17/01/2019 20:29
Прямой эфир зур уйлабнибди гап йук программада озгина нуксон бор шуни тугрилаш кере экранни катта килиш имкони булмаяпти
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
17/01/2019 20:24
Sharmanda qildi lekin