Японияга яна ютқаздик, энди Австралия билан ўйнаймиз

Хабарингиз бор, бугун Осиё Кубоги-2019 3-туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90'+3''

    Ўйин тугади. Японияга яна ютқаздик.

  • 90'+2''

    Коя Китагава ўрнига Такехиро Томиясу тушди.

  • 90''

    Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 86''

    Хавфли вазият! Даврон Ҳошимовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтарди.

  • 85''

    Йошинаро Муто ўрнига Эндо Ватару тушди.

  • 84''

    Ўйин аста-секин якунланиб бормоқда.

  • 83''

    Хавфли вазият! Японияликлар қарши ҳужумда фаол ўйнашди ва дарвозамиз олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди.

  • 82'

    Футболчиларимиз навбатдаги бурчак тўпини амалга оширишди.

  • 81''

    Такаши Инуи ўрнига Генки Карагучи тушди.

  • 81''

    Терма жамоамиз японияликлар жарима майдони атрофида фаоллашиб қолишди.

  • 79''

    Терма жамоамизда 2та қулай вазият бўлди. Афсус...фойдалана олмади.

  • 77''

    Японияликлар бурчак тўпидан фойдалана олишмади.

  • 76''

    Сардор Рашидов тушгач терма жамоамизнинг ҳужумкорлиги янада ортишига умид қиламиз.

  • 75''

    Фозил Мусаев ўрнига Сардор Рашидов туширилди.

  • 71''

    Кримец ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 69''

    Элдор Шомуродов ўрнига Марат Бикмаев туширилди.

  • 67'

    Энди бизникилар бурчакдан тўп тепишади. Афсус, бу имконият ҳам йўққа чиқди.

  • 66''

    Японияликлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Ҳайриятки бу самарасиз якунланди.

  • 65''

    Достон Ҳамдамов ўрнига Азиз Турғунбоев майдонга туширилди.

  • 61''

    Энди ҳисобни қандай қилиб бўлмасин тенглаштиришимиз лозим.

  • 58''

    Гол! Япониянинг бир нечта хавфли ҳужумлари оҳир оқибат гол билан якунланди.

  • 57''

    Япониялик футболчилар босимни оширишмоқда. 

  • 56''

    Хавфли вазият! Япониялик футболчилар тезкор қарши ҳужумга ўтишди ва Нестеров дарвозасига хавфли зарба йўллашди.

  • 54'

    Ҳар иккала терма жамоа футболчилари ҳам анча фаоллашишди. Ўйин тобора кескинлашмоқда.

  • 52''

    Хавфли вазият!!! Фозил Мусаев ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. У тўп ўрнига рақиб оёғига зарба бериб юборди.

  • 51''

    Иккинчи бўлим анча шиддатли бошланди.

  • 49''

    Терма жамоамиз жарима зарбаси тепди. Бироқ, Отабек Шукуров йўллаган зарба аниқ бўлмади.

  • 45''

    БААлик ҳакам иккинчи бўлимга старт берди.

  • Танаффус'

  • Танаффус'

  • Танаффус'

  • 45'+2''

    Ҳакам биринчи бўлим якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди.

  • 45''

    Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Ҳакам эса 2 дақиқа қўшиб берди.

  • 43''

    Гол! Японияликлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Йошинаро Муто.

  • 40''

    Гоооол!!! Шомуродов япон ҳимоячиларни ёш бола қилиб ташлади ва супер гол урди.

  • 37''

    Элдор Шомуродов қарши ҳужумда яхши вазиятга эга бўлган эди. Афсус, имконият кўкка совурилди.

  • 35''

    Хавфли вазият. Коя Хитигава Нестеров дарвозаси томон кутилмаганда зарба йўллади. Аммо, посбонимиз уни қайтаришга эришди.

  • 34'

    Кримецга қарши ишлатган қўполлиги учун Йошинаро Муто ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 32''

    Йигитларимиз тўпни ўзлрида узоқроқ сақлаб қола олишмаяпти.

  • 30''

    Япониялик футболчилар ҳужум пайти дарвозабонимиз Игнати Нестеровга нисбатан қўполлик ишлатишди.

  • 27''

    Терма жамоами ўйиндаги 2-бурчак зарбасини тепади.

  • 25''

    Ўтган 25 дақиқа ичида тўпга эгалик қилиш 49% - 51%. Бизникилар фойдасига.

  • 23'

    Терма жамоамиз устози Эктор Купер асабийлашмоқда.

  • 21''

    Ўйин сал жонлангандек.

  • 19''

    Яна бир хавфли вазият! Бу сафар терма жамоамиз дарвозаси олдида.

  • 18''

    Аста-секин бизникилар ҳам фаоллашишмоқда.

  • 17''

    Хавфли вазият! Элдор Шомуродов қарши ҳужумда Достонбек Ҳамдамовнинг узатган тўпини голга айлантира олмади. Зарба жуда ноаниқ чиқди.

  • 16''

    Хавфли вазия!!! Ҳайриятки рақиб футболчиси бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.

  • 15''

    Япония терма жамоаси жарима майдонига яқин жойда жарима тўпи тепмоқда.

  • 14''

    Ташаббус эндиликда тўлиқ япониялик футболчилар томонига ўтди. Бизникилар ҳимояланишмоқда.

  • 13''

    Хавфли вазият!!! Японлар сал қолса Нестеров дарвозасини ишғол этиб қўйишлари мумкин эди.

  • 10''

    Япония терма жамоаси бизнинг жарима майдончамиз ичида аста-секин хавфли вазиятлар пайдо қила бошлади.

  • 8''

    Ўйин темпи жуда паст. Ҳар иккала терма жамоа ҳам худди ғалаба қозонишни истамаётгандек.

  • 5''

    Тўп гоҳ у жамоада, гоҳ бу жамоада бўлиб турибди.

  • 3''

    Футболчиларимиз илк дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишмоқда.

  • 1''

    Терма жамоамиз учрашувдаги илк бурчак тўпини амалга оширишди.

  • 1''

    БААлик ҳакам ҳуштагини чалди ва ўйинга старт берди.

  • 18:28'

    Терма жамоалар мадҳияси янграмоқда.

  • 18:26'

    Терма жамоалар бугун қуйидаги таркибда ўйинни бошлашади.

  • 18:25'

  • 18:00'

    Учрашув яна 30 дақиқадан сўнг бошланади. 

  • 17:55'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 "F" гуруҳи 3-туридан ўрин олган охирги учрашувда майдонга тушади. Эктор Купер шогирдларига қитъа чемпионатининг 4 карра ғолиби рақиби - Япония рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
17/01/2019 20:57
Бизга Купернинг кераги йўқ экан...умуман
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
17/01/2019 20:56
Yaxshi vaziyatlar bo‘ldi. To‘pni ko‘p ushlab qoldi tez tez darvozani ishg‘ol qilishni o‘ylamadi. Imkoniyat bor edi.
Endi avstraliya bilan bundan xam qiyin bo‘ladi. Afsus.
Магамед Ахмедов
17/01/2019 20:37
Шомуродовга молодец, отасига рахмат, жуда чиройли гол урди
Магамед Ахмедов
17/01/2019 20:35
Ўзбекистон футболчилари тўпни кўп ушлаб турилиб қолди, ўша ошибка бўлди