Ҳусанов, семириб кетма!

  • 22 декабрь, 16:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хосеп Гвардиола ўтган йили юз берган инқирозни жамоада авлодлар алмашинувини амалга ошириш орқали бартараф эта олди. Айни пайтда унинг қўл остидаги ўйинчиларнинг аксарияти, ёш, бақувват, чаққон ва айни кучга тўлган чарм тўп усталаридир.

Tecno

2025 йил якуни, яъни Европадаги футбол мавсумининг ярмига келиб, “Манчестер Сити” ўзи иштирок этаётган барча мусобақалар Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги, Англия лигаси кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида бош соврин учун курашадиган даражага етди.

Ҳозир “Манчестер Сити” ҳужумкор ўйин намойиш қиляпти. Премьер-лиганинг ўтган турида “шаҳарликлар” ўз  майдонида “Вест Хэм”ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Манчестерликлар мусобақа пешқадами “Арсенал” билан билан ўртадаги фарқни иккитагача қисқартиришга эришди.

Шунга қарамай, Хосеп Гвардиола жамоаси ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилаётгани йўқ ва шогирдларидан мунтазам ўйинини яхшилаб боришни талаю қиляпти. Шу боис, у ўйинчиларга уч кунлик дам олишга яна бир кун қўшиб бериш таклифини рад этди. Қолаверса, испаниялик мутахассис футболчиларни уч кунлик ҳордиқдан кейинги жисмоний ҳолатини шахсан назорат қилишини билдирди.

- Ўйинчилар мендан қўшимча дам олиш куни сўрашганди. Мен эса: “Йўқ, чунки сиз етарлича яхши ўйнамадингиз”, дедим.

Шунинг учун якшанба куни бизда тикланиш машғулоти бўлди, майдонга тушмаган ўйинчилар учун эса тўлиқ машғулот ўтказилади. Уч кунлик дамдан кейин уларда “Ноттингем Форест”га қарши ўйинга тайёргарлик учун икки кун вақт бўлади.

Ҳар бир ўйинчи вазн ўлчашдан ўтади. Улар 25 декабрь куни қайтиб келишади ва мен торози қанча килограмм кўрсатишини назорат қиламан. Мақасадим – улар семириб келмаганми, шуни билиш.

Мен уч кунлик ҳордиқдан кейин улар қай ҳолатда қайтишини кўрмоқчиман. Улар дастурхонларидаги турли овқатлардан танаввул қилишлари мумкин, лекин мен уларни назорат қилишим керак.

27 декабрь куни “Ноттингем Форест”га қарши ўйин учун таркибни танлашим керак. Тасаввур қилинг, ҳозир идеал ҳолатда бўлган бир ўйинчи уч кунда уч килограмм ортиқча вазн билан қайтса, у аниқ Манчестерда қолади. Бунақа футболчи Ноттингемга бормайди, - деди Гвардиола журналистларга.

Таъкидлаш жоизки, Хосеп Гвардиолада Абдуқодир Ҳусановни секин-аста яна майдонга тушира бошлади. “Вест Хэм”га қарши баҳсда 21 ёшли ўзбек футболчиси 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва финал ҳуштагигача ўйнади.

Умумий ҳисобда Абдуқодир Ҳусанов мавсум бошидан бери Англия Премьер-лигаси, Анлия лигаси кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами тўққизта учрашувда иштирок этди.

Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган “Ноттингем Форест” ва “Манчестер Сити” учрашуви 27 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошлади. Бу баҳс жамоалар учун 2025 йилдаги охирги учрашув бўлади.

Фабио Каннаваро “ЖЧ-2026” олдидан барча муаммоларни очиб берди

Каннаваро: Кутиб чарчадим!

Жойини Нуньешдан қайтиб олган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Гвардиола Ҳусановни танқид қилган мураббийни “разбор”га чақирди

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!