Япониялик ҳужумчи ЕЧЛда ўйнайдиган клуб сафига ўтди (ФОТО)

Япониялик ҳужумчи Такума Нишимура фаолиятини Москванинг ЦСКА клубида давом эттирадиган бўлди.

Берилган маълумотларга кўра рус клуби 21 ёшли футболчини Япониянинг “Вегалта Сэндай” клубидан сотиб олган. Бироқ, ҳозирча шартнома бандлари ошкор этилмаяпти.

Картинки по запросу Такума Нисимура

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА Чемпионлар лигасининг "G" гуруҳида "Реал" Мадрид, "Рома" ва "Виктория" клубларига қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!