Яя Туре "Вест Хэм"га керак эмас
Лондоннинг "Вест Хэм" клуби Яя Туре билан шартнома имзоламаслигини эълон қилди.
“Яя ажойиб футболчи ҳисобланади. Лекин, бизда унинг позициясида футболчилар етарли. Туре ҳар қандай жамоа учун ажойиб трансфер бўлиши мумкин, лекин у “Вест Хэм”га келмайди. Бизнинг таркибимиз тўлиб бўлган”, - дейди “болғачилар” устози Мануэль Пеллегрини.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” билан шартномаси тугаб, жамоадан кетган Яя Туре айни дамда эркин агент ҳисобланади ва уни трансфер деразаси ёпилгандан сўнг ҳам исталган клуб ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Фикрлар