Йерри Мина ўзига қандай жамоа кераклигини айтди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Йерри Мина ўзининг келажак фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ҳаётимдаги энг керакли нарса бу - ўзим учун энг тўғри қарорни қабул қилиш ва ўзимни хотиржам ҳис қилиш.

“Барселона”да мен жуда оғир кунларни бошимдан ўтказдим. Менга шундай жамоа керакки, мен у ерда доимий ўйин амалиётига эга бўлишим зарур”, - дейди Мина.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли колумбиялик футболчи “Барселона” сафига ўтган қишки трансферлар даврида Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан келиб қўшилган эди. У “Камп Ноу”да ўтказган ярим мавсуми давомида Ла Лигада бор йўғи 5та ўйинда иштирок этди.

Маълумотларга қараганда Минага Англиянинг “Эвертон” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган ва унинг учун “Барса”га 24 млн евро таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!