Йоахим Лёв: Ўзил қўнғироқларимга жавоб бермаяпти

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвнинг қўнғироқларига жавоб бермаяпти. Бу ҳақда ActuFoot нашри хабар бермоқда.

“Ўзил терма жамоадан кетгани ҳақида менга қўнғироқ қилиб айтмади. Одатда ҳар қандай футболчи бундай қарорга келганида мураббийни огоҳлантиради. Лекин у ҳалигача буни қилмади. Шу боис 2-3 ҳафтадан буён мен ўзим унга СМС юборяпман ва қўнғироқ қиляпман. Бироқ, ҳалигача ундан жавоб олганим йўқ”, - дейди Лёв.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи ЖЧ-2018дан сўнг унинг шаънига билдирилган жиддий ҳақоратлардан сўнг Бундестимдаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!