
Ёшлар лигаси. Остон Ўруновнинг голи "Навбаҳор"нинг сафардаги ғалабасини таъминлади
Ёшлар биринчилигининг 20-турида Муборакда “Машъал” жамоаси меҳмони бўлган “Навбаҳор” ёшлари Остон Ўруновнинг урган ягона голи туфайли ғалаба қозонди. Навбатдаги уч очкони қўлга киритган наманганликлар мусобақа жадвалида бир поғонага кўтарилишга эришишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Учрашувнинг биринчи бўлими асосан тенг курашлар остида кечди. Жамоалар дарвозалар олдида хавфли вазиятлар яратиш учун уруниб кўришди. Хавфли ҳужум ташкил этиш борасида мезбонлар кичик устунликка эришишган бўлсада, гол уриш борасида наманганликларда яхшироқ имкониятлар юзага келди. Муборакликлардан Ойбек Жўраев Маматхоновни доғда қолдириш учун икки марта уриниб кўрди. Аввалига Мирзоҳид рақиб ҳужумчисининг 17 метрлардан тепган тўпини қайтаришни уддасидан чиқди. Кейинги вазиятда эса деярли яккама-якка ҳолатда "Навбаҳор" посбон ўзини кўрсата олди. Давронбек Тўраевнинг боши билан йўллаган зарбаси эса ноаниқ кетди.
Ўз навбатида ёшларимизда ҳисобни очиш имкониятлари юзага келди. Дастлаб Илҳом Алибоев ҳисобни очиш имконига эга бўлганди. Аммо, унинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
35-дақиқада эса меҳмонлар ҳисобни очишди. Умиджон Матмусаев Билолхон Тошмирзаевни қоидага хилоф тарзда тўхтатиб қолгач “Машъал” дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Дарвозабадан чамаси 20 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Остон Ўрунов қойилмақом тарзда амалга ошириб, чиройли гол муаллифига айланди.
Жамоалар иккинчи бўлимда ҳам фаол бўлишга интилишди. “Машъал” мураббийлари майдонга янги кучларни тушириш орқали вазиятни ўнглашга эътибор қаратишди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам дарвозалар олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришга интилишди. “Машъал” ҳужумларини қайтаришда меҳмонлар ҳимоячилари ва дарвозабони Мирзоҳид Маматханов бехато ҳаракат қилишгани сабабли дарвоза дахлсизлиги сақланиб қолди.
6 сентябр (чоршанба)
Ёшлар лигаси. 20-тур
“Машъал” - “Навбаҳор” - 0:1 (0:1)
Ҳакамлар: Ш.Ражабов, Ф.Усмонов, З.Элибоев, С.Сатторов.
Назоратчи - Х.Мухторов.
“Машъал”: 30. Ботир Носиров (53. Раҳимжон Давронов, 46), 3. Тимур Маматов (18. Бекзод Турсунов, 73), 8. Сирож Мелиев, 10. Ойбек Жўраев (22. Абдуллоҳ Маҳкамов, 46), 13. Искандар Шодмонов, 16. Шоҳжаҳон Қиличев, 17. Давронбек Тўраев, 20. Умиджон Матмусаев (20. Зафарбек Акрамов, 58), 23. Шокир Йўлдошев, 47. Мўминжон Мелиев (9. Жамолиддин Убайдуллаев, 58), 70. Жонибек Мирзақулов.
“Навбаҳор”: 68. Мирзоҳид Маматханов, 4. Жавоҳирбек Олимжонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов (С), 13. Маҳмуджон Нажмиддинов, 16. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, 17. Билолхон Тошмирзаев (8. Музаффар Абдуллаев, 85), 22. Аббос Ғуломов, 26. Остон Ўрунов, 30. Аюбхон Гаппаров (15. Шаҳзодбек Ҳамидов, 46), 70. Илҳом Алибоев (48. Акмал Турғунбоев, 60), 77. Абдулазиз Нишонбаев (3. Муҳаммаджон Охунмирзаев, 90).
Гол: О.Ўрунов (35)
Огоҳлантиришлар: Ж.Мирзақулов (52) - А.Нишонбаев (53).
Фикрлар