"Ювентус" "Милан" ҳимоячисига қизиқиб қолди
"Милан" клуби ҳимоячиси Алессио Романьоли фаолиятини А Сериянинг бошқа бир гранди сафида давом эттириши мумкин.
TMW нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли италиялик футболчига “Ювентус”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Туринликлар ушбу футболчи ўзларининг ҳимоя чизиғини кучайтира олишига ишонишмоқда.
Маълумот учун, Романьоли “россонерилар” шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар