“Ювентус” ПСЖга Алекс Сандронинг нархини эълон қилди

Туриннинг “Ювентус” клуби ПСЖга ўзининг бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандронинг нархини эълон қилди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 27 ёшли футболчиси учун парижликлардан 50 млн евро сўрамоқда. Ўз навбатида ПСЖ эса туринликларга бундан 10 млн кам, яъни 40 млн евро таклиф қилмоқда.

Маълумотларга қараганда ПСЖ бу борада Алекс Сандронинг ўзи билан аллақачон шахсий келишувга эришиб бўлган. Унга кўра Сандро Парижга ўтса, йилига 4,5 млн евро маош олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!