"Ювентус" "Рома"нинг 19 ёшли футболчисига қизиқиб қолди
Римнинг "Рома" клуби ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло "Ювентус"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Унга кўра туринликлар 19 ёшли футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи ва бунинг учун “бўрилар”га 40 млн евродан кам бўлмаган таклиф юборишмоқчи. Аммо, римликлар ҳам ёш иқтидор эгасини таркибда сақлаб қолишни режалаштиришмоқда.
Маълумот учун, Дзаньоло жорий мавсум “Рома” сафида жами 21та ўйинди майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар