"Ювентус" ҳам Рэмзи учун курашга қўшилди
Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
The Mirror нашрининг ёзишича 27 ёшли уэльслик футболчига “Ювентус” клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Туринликлар бу борада “Бавария” ва ПСЖ каби жамоалар билан рақобатлашишга тайёр.
Маълумотларга қараганда “Ювентус” жорий мавсум сўнггида шартномаси якунига етадиган Рэмзини эркин агент сифатида таркибга қўшиб олиб, унга йилига 11,6 млн евро маош тўлашга тайёр.
Фикрлар