"Ювентус" ёзда "Атлетико" ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луис учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “кекса синьора” Луисни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Алекс Сандронинг ўрнига муносиб кўрмоқда. Қайд этиш лозимки, бразилиялик футболчининг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг у эркин агентга айланади. “Юве” эса бундай имкониятдан фойдаланиб тажрибали ҳимоячини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, 33 ёшли футболчи учун шунингдек "Милан" ва "Интер" каби А Сериянинг бош бир гранд клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Филипе Луис жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!