Загреб Гран-присида иштирок этувчи дзюдочиларимиз таркиби маълум

27-29 июль кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳри дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Жаҳон чемпионати олдидан энг кучли дзюдочилар жам бўладиган жорий мусобақада терма жамоамиз асосий таркиб билан иштирок этади. 

Хабар берганимиздек, 8 спортчидан иборат жамоамиз айни кунларда Францияда ўқув-йиғин машғулотини олиб боришмоқда. Улар 25 июль куни Хорватияга йўл олишса, худди шу куни Тошкентдан ҳам бир қатор вакилларимиз Загреб шаҳрига жўнаб кетишади. Демак, мусобақада қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади: 

  • -60 кг: Диёрбек Ўрозбоев
  • -66 кг: Шаҳрам Аҳадов
  • -66 кг: Сардор Нуруллаев
  • -73 кг: Ғиёсжон Бобоев
  • -73 кг: Ҳикматилла Тўраев
  • -81 кг: Шарофиддин Болтабоев
  • -90 кг: Шаҳзод Собиров
  • -90 кг: Давлат Бобонов
  • -100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
  • -100 кг: Шерали Жўраев
  • +100 кг: Бекмурод Олтибоев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!