Загреб Гран-присининг сўнгги кунида 5 нафар полвонимиз баҳсга киришди

Бугун Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Регламентдагидек, бу кун доирасида оғир вазнли спортчилар баҳс олиб боришади. 

-90 кг вазн тоифасида Шаҳзод Собиров ҳамда Давлат Бобонов баҳсларга киришди. Афсуски, Рио Олимпиадасида иштирокчиси ҳисобланмиш Шаҳзодбек илк даврада туркиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Давлат Бобонов эса словениялик рақиби тўсиғидан ўтиб, иккинчи даврага йўл олган. 

-100 кг вазндагилар баҳсида Шерали Жўраев биринчи, Муҳаммадкарим Хуррамов эса икки босқичда ютказиб, медаллар учун курашни эрта тарк этди. Энг оғир вазн тоифасида беллашаётган йигитимиз Бекмурод Олтибоев эса учинчи даврага йўл олди. Унинг бу босқичдаги рақиби жаҳон рейтинги етакчиси грузиялик Гурам Тушишвили бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!